"ҳуқуқшунос" жамоаси пойтахтда
Бу – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари билан учрашиб, Конституциямизнинг яратилиш тарихи билан танишиб қайтган Самарқанд ҳуқуқшунослик коллежи ўқувчиси Зуҳриддин Баҳриддиновнинг гаплари.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Конституциямизнинг 25 йиллигига бағишлаб "Конституция билимдони" мавзуида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида кўрик-танлов бўлиб ўтди.
Танловда 14 жамоа иштирок этиб, Бош Қомусимизга оид 20 та тест саволини ишлаш, боблардан бирини шарҳлаш ва бирор боб асосида саҳна кўриниши бўйича куч синашиб, иқтидорларига муносиб тарзда баҳоланди.
Самарқанд ҳуқуқшунослик коллежининг "Ҳуқуқшунос" жамоаси биринчи даражали дипломни қўлга киритиб, пойтахтда бўлишди.