Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ИИБ томонидан “бангилар базми”га чек қўйилди

Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Навоий шаҳри ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар тегишли тартибда ўрганилиб, унга кўра, 1972 йил Навоий шаҳрида туғилган, миллати рус, маълумоти ўрта, муқаддам судланган, бўйдоқ, айни пайтда Навоий шаҳри, Навоий кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро А.Ю. очиқдан-очиқ қонунга бўйсунмаган ҳолда, карантин қоидаларини қасддан бузиб, шериклари – 1979 йил Россия Федерациясида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, муқаддам судланган, ажрашган, Навоий шаҳри, Пушкин кўчасида истиқомат қилувчи Н.О., 1974 йил Россия Федерациясида туғилган, миллати рус, маълумоти ўрта, муқаддам судланган, ажрашган, 1 нафар фарзанди бор, Навоий шаҳри, Энергетик кўчасида яшовчи Ф.С. ҳамда 1977 йил Навоий шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, муқаддам судланган, ажрашган, Навоий шаҳри, Зарапетян кўчасида истиқомат қилувчи Ш.Э.лар билан “Дизоморфин” (Крокодил) қўлбола гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилаётганларида далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан айбдорлар қонун доирасида тегишли тартибда жазоланиши муқаррар, деб хабар берди Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати.