Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ИИБнинг “топилмалар столи” давлат хизматлари марказларига ўтади

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги “Йўқолган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ички ишлар вазирлиги тизимидаги “Топилмалар столи” фаолияти тугатилади.

2022 йил 1 мартдан туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари томонидан йўқолган ва топиб олинган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади. Бу бўйича мурожаатларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ҳам қабул қилиш йўлга қўйилади.

2022 йил 1 мартгача йўқолган ашёларни қидириш, топилмалар ҳақида маълумот олиш имкониятини назарда тутувчи “Топилмалар” автоматлаштирилган қидирув тизими жорий этилади.