“Ижод” фондига ажратмалар бекор қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 мартда қабул қилинган “Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб ноширлик ва матбаа корхоналарининг босма маҳсулотларини реализация қилишдан, шунингдек, босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ таҳрир, матбаа ва ноширлик хизматлари кўрсатишдан тушган тушумдан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги “Ижод” фондига ажратмалар бекор қилинди.