Илмга ошно ёшлар
Оила-мактаб-маҳалла ҳамкорлиги йўлга қўйилишининг туб замирида шу мақсадлар ётади. Шогирдим Беҳзод Асадуллаев оиласидаги муҳит, педагог онасининг жонкуярлиги, отасининг қаттиққўллиги-ю, доимий назорати, яратилган имкониятлар натижаси ўлароқ бугун нафақат вилоят, республика, балки халқаро олимпиадалар иштирокчиси, совриндори.
– Китоб ўқишга ёшлигимдан қизиқаман, – дейди Беҳзод Асадуллаев. – Уйимизда маънавият бурчаги бўлиб, унда йиллар давомида йиғилган юзлаб китоблар жой олган. Алишер Навоийнинг қуйидаги сўзлари доим билим олишга, ўқишга, ўрганишга ундайди: "Китоб – беминнат устоз. Ҳар дақиқа у бизни донишмандларнинг билим хазинаси билан ошно эта олади". Бу хазинадан тўлиқ баҳраманд бўлиб, уни бошқаларга ҳам улашиш учун тинмай изланиб, лойиҳалар устида ишлашим зарур.
Беҳзод ўқиши давомида математика фанидан олимпиадаларда фахрли ўринларни олиб, 57-халқаро олимпиадада қатнашиш бахтига муяссар бўлган. 2017 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган математика ва информатика фанлари бўйича "Ломоносов фестивали"да олтин медаль соҳиби бўлди. Шу йили ТАТУ Самарқанд филиалига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.
Шогирдларимизнинг эришган ютуқларини кўриб, биз, устозларнинг қалбимиз фахрга тўлади.
Дилрабо ЗИЯЕВА,
Ургут спорт ва хизмат кўрсатиш коллежи ўқитувчиси.