Импорт қилинадиган ун ва ош тузи бойитилган бўлиши шарт

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 ноябрдаги 260-сон қарорига тегишли қўшимча киритилди (25.12.2019 йилдаги 1035-сон ВМҚга қаранг).
Эндиликда 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонга I нав буғдой уни ва ош тузини фақат микронутриентлар билан бойитилган ҳолда импорт қилиш мумкин бўлади.
Ҳозирги кунда микронутриентлар билан бойитилган буғдой унининг даражаси ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган барча навдаги уннинг 30 фоизини ташкил этаётгани шундай қарор қабул қилишни тақозо этди. Микронутриентлар билан бойитилган унни аҳолининг 56 фоизи истеъмол қилади. Темир етишмаслиги анемияси профилактикасини таъминлаш учун аҳолининг 90 фоизини қамраб олиш даркор.
Эслатиб ўтамиз, 2011 йил 1 январдан бошлаб мамлакат ичида I нав буғдой уни ва ош тузи фақат микронутриентлар билан бойитилган ҳолда ишлаб чиқарилади ва сотилади.
Маълумот учун: микронутриентлар инсон организмининг нормал ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган, ўрнини бошқа нарса боса олмайдиган озиқ-овқат моддалари (витаминлар ва минерал моддалар)дир.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.