Имтиёз асосида иш бошлаш ниятидаги тадбиркорлар эътиборига!

«Ургут» эркин иқтисодий зонаси Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонига асосан ташкил этилган.

«Ургут» ЭИЗда қиймати 1172,8 миллион долларлик 161 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу лойиҳалар асосида 11875 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

2024 йилнинг 1 январь ҳолатига умумий қиймати 599,3 миллион долларлик 85 та лойиҳа ишга туширилиб, 6386 та янги иш ўрни яратилди. Ушбу корхоналар томонидан 3833 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 87 миллион долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилди.

ЭИЗ иштирокчилари қандай имтиёзларга эга бўлади?

Солиқ имтиёзлари (киритилган инвестиция ҳажмига қараб):

300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача — 3 йил муддатга;

3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача — 5 йил муддатга;

5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача — 7 йил муддатга;

10 миллион АҚШ доллари ва ундан ортиқ миқдорда - 10 йил муддатга;

Фойда солиғи тўловларидан эса:

3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдорда — 3 йил муддатга;

5 миллион АҚШ долларидан 15 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдорда — 5 йил муддатга;

15 миллион АҚШ доллари ва ундан ортиқ миқдорда - 10 йил муддатга озод этилиши белгиланган.

Божхона имтиёзлари

Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари инвестиция лойиҳаси доирасида ўз фаолияти учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва республика ҳудудига олиб кирилаётган қурилиш материаллари учун божхона тўловларини (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинади.

Республикада аналоги ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналарни тасдиқланган рўйхат бўйича олиб киришда божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ундирилмайди.

Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари товарларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини 120 кунгача кечиктириш ҳуқуқига эга.

Сиз ҳам бундай имтиёзлардан фойдаланишни истасангиз, «Ургут» эркин иқтисодий зонасининг Самарқанд шаҳри, Ургут, Паст Дарғом, Нуробод, Жомбой, Иштихон, Қўшработ, Нарпай, Оқдарё, Пахтачи, Тойлоқ туманларидаги бўш ер майдонларида ўз тадбиркорлик фаолиятингизни амалга оширинг.

Сизга қуйидаги 574,15 гектар бўш ер майдонлари ҳудудлар кесимида таклиф этилади:

Т/р

Шаҳар ва туман номи

Массив номи

Бўш ер майдони (га)

1

 

Ургут тумани

"Сариқтепа"

53,34

"Ўрамас"

10,40

"Тинчлик"

14,71

"Сариқтепа-1"

10,99

"Сариқтепа-2"

69,19

2

Паст Дарғом тумани

"Дўстлик-1"

1,75

3

Нуробод тумани

"Сазағон"

126,00

4

Самарқанд шаҳри

"Хишрав-2"

153,60

5

Жомбой тумани

"Назар"

32,80

6

Иштихон тумани

"Кўтарма"

12,60

7

Қўшработ тумани

"Чорлоқ"

5,80

8

Нарпай тумани

"Тепа"

1,85

9

Оқдарё тумани

"Чорлоқ-2"

2,50

"Dahbed"

7,40

10

Пахтачи тумани

"Наҳрипай"

60,00

11

Тойлоқ тумани

"Хўжақишлоқ"

10,30

«Ургут» ЭИЗда фаолият юритиш истагида бўлган тадбиркорлар импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда янги иш ўринлари яратиши лозим.

Иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш, улар билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битим ва ижара шартномаларини тузиш бўйича давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали, Давлат хизматлари марказлари ёки махсус иқтисодий зоналар дирекцияларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш орқали амалга оширилади.

«Ургут » ЭИЗда янги инвестиция лойиҳаларингизни жойлаштиришингизда биз сизга кўмаклашамиз.

Биз билан қуйидаги телефон рақамлари орқали боғланишингиз мумкин:

+998664831107   +998974087578

Электрон почта манзилимиз: office@ufez.uz

«Ургут» ЭИЗ дирекцияси манзили: Ургут шаҳри Навоий шоҳ кўчаси 104-уй.

Ҳурматли тадбиркорлар! Имкониятдан фойдаланинг ва ўз бизнесингизни ривожлантиринг! 

«Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси.

#Реклама