Индамас эгизаклар

Эгизаклар Жун ва Женнифер Гиббонс мутлақо соғлом туғилишди,  улғаявергач улар негадир дунёдаги барча одамларни мутлақо эътиборсиз қолдиришга ва фақатгина бир-бири билан мулоқот қилишга қарор қилишди. Қизлар фақат иккаласигина тушунадиган тилни ўйлаб топиб, тарихга “Индамас эгизаклар” номи билан кирди. Бироқ, уларнинг ҳаёт йўли фожиали ва ҳатто даҳшатли бўлиб чиқди.

Қора танли чақалоқлар 1963 йилда Яманда Кариб денгизи минтақасидан келган муҳожирлар оиласида туғилган. Тез орада оила яхши ҳаёт учун Уельсдаги Ҳаверфордуэстга кўчиб ўтди. Ота-оналар қизалоқларнинг  нимасидир нотўғри эканлигини тезда пайқашди, негаки опа-сингиллар улғайган сари ғайриоддий тарзда жим юрар ва фақат бир-бирлари билан мулоқот қилишга аҳд қилишганди.

Сестры Гиббонс

Парадокс шунда эдики, эгизаклар ишлатадиган тил шунчаки ўйлаб топилмаган. Орадан кўп йиллар ўтиб, қизларни кузатган психиатрлардан бири опа-сингиллар суҳбати ёзувини яратди ва уни очишга уриниб, эгизакларнинг магнитофонга ёзиб олинган нутқи оддий инглиз тилига ўхшаб кетганини англади. Қизлар шундай юқори тезликда гапиришардики, товушлар узлуксиз оқимга бирлашиб кетарди.

Гиббонслар мактабдаги ягона қора танли болалар эди. Шу сабабданми ёки ўжарлик билан гапиришдан бош тортганлиги бўлдими, мактабда қизлар тенгдошлари томонидан таҳқирлана кетди. Шундан сўнг улар янада одамови бўлиб қолишди. Фақат ўн тўрт ёшида, муаммо энг юқори чўққига чиққанда, ота-оналари уларни жиддий даволашга қарор қилди. Шифокорлар опа-сингилларни ажратиб, турли мактаб-интернатларга юборишни тавсия қилишди.

Сестры гиббонс

Муаммо янада оғирлашди: опа-сингиллар ажралишга дош бера олмади ва кататония (асосий клиник кўриниши ҳаракат бузилиши бўлиб, одам барча ташқи ҳолатларни эътиборсиз қолдиради) психопатологик синдромига учраб қолишди. Қизларининг азобланишини кўришни хоҳламаган ота-она уларни яна уйга қайтаришга қарор қилди.

Эгизаклар бир-бирларисиз яшай олмаса-да, бундай яқинлик уларга ҳар доим ҳам қувонч келтирмасди. Жун ўзининг шахсий кундалигида “Синглим, улкан соя каби, ҳатто менга тушаётган қуёш нурларини ўғирлайди. У менинг азобларим марказидир”, - деб ёзган. Бир мунча вақт ўтгач, опа-сингил Гиббонслар роман ёзишни бошлади, аммо журналлар ва нашриётлар бу романларда шафқатсизлик ва тажовузкорлик жуда кўп учрашини рўкач қилиб, уларни нашр этишдан бош тортди.

Шунда эгизаклар кўчада изғиб юрадиган ёмон болалар тўдасига аралашиб, ўғирлик қила бошлади, улар дўконларни талон-тарож қилиб, ўт қўйиш уюштирувчисига айланди. Қўлга тушгач, суд эгизакларни мажбурий даволанишга жўнатди.

Кундалик саҳифаларида “Бошқа вояга етмаган жиноятчилар шунга ўхшаш жиноятлари учун икки йил қамоқ жазосига тортиларди. Гапирмаслигимиз туфайли биз 12 йил дўзахда яшадик”, деган ёзувлар топилди. Касалхонада қизлар соғлиғига путур етказадиган қаттиқ транквилизаторлар берилди.

Касалхонада бўлган вақтларида “ўз дунёсида яшайдиган” қизлар бири эркин ҳаёт кечириши учун иккинчиси ўлиши керак, деган хулосага келди. Женнифер синглиси учун ўзини қурбон қилишга рози бўлди. Бу ғалати ўлим эди. Қизлар бир клиникадан бошқасига олиб кетишаётган вақтда йўлда Женнифер эгизагининг тиззасига бошини қўйиб ухлаб қолди.

 Аммо янги шифохонада шифокорлар уни уйғота олмади ва клиникага фақат унинг жасади етиб борди. Ўлим сабаби ўткир миокардит (ўрта юрак мушагининг яллиғланиши) деб номланди, заҳарланиш ёки ғайритабиий ўлим излари топилмади.

Жуткая история сестер Гиббонс

“Умидларим рўёбга чиқди, мен энди озодман, озодман! Ниҳоят Женнифер менинг фойдамга ўз ҳаётидан воз кечди”, - деб ёзган эди Жун эгизагининг ўлимидан сўнг ўз кундалигида. Ўшанда у атиги 29 ёшда эди.

Синглисининг фожиали ўлимидан сўнг, Жун ҳаётининг яна бир йилини қаттиқ режимли қамоқхонада ўтказди. 2008 йилда у Ғарбий Уельсдаги ота-онасининг уйидан унча узоқ бўлмаган жойда тинч ва мустақил ҳаёт кечираётганлиги ҳақидаги маълумотлар бор.  Ўтмишини ортда қолдиришга қарор қилган қиз шифокорлар кўригидан ўтмай қолди ва жамиятга тўлиқ қабул қилинди.

Эгизакларнинг ҳаёти журналист ва руҳий саломатлик фаоли Маржори Уоллеснинг романига айланди, кейинчалик унинг романи асосида “Индамас эгизаклар” фильми суратга олинди.