Инфографика: 2025 йилда дунё бўйича кутилаётган умр кўриш давомийлиги

БМТнинг “Дунё аҳолиси истиқболлари” ҳисоботига кўра, Монако ўртача умр кўриш бўйича дунёдаги энг юқори кўрсаткичга эга мамлакат деб тан олинган. Мамлакатда 2025 йилда туғилган бола 87 ёшга етиши мумкин.
Ўртача умр кўриш давомийлиги ўлим сони (миқдори) жадвалини тузиш орқали ҳисоблаб чиқилади. Бундай жадвал аҳолининг ёшга оид ўлим даражаси ва ўсиши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Қуйида ўртача умр кўриш давомийлиги бўйича етакчи мамлакат ва ҳудудлар келтирилган:
Сан-Марино (86 ёш);
Гонконг, Япония, Жанубий Корея ва Сен-Бартелеми (85 ёш);
Андорра, Франция Полинезияси, Швейцария ва Австралия (84 ёш).
Минтақавий жиҳатдан Ғарбий Европа мамлакатларида аҳолининг энг юқори умр кўриши кутилиши кузатилмоқда. Шарқий Европада у бироз пастроқ. Масалан, Россияда 2025 йилда туғилган бола 74 йилгача яшаши мумкин.
Бир қатор Африка мамлакатларида кутиладиган ўртача умр кўриш давомийлиги 60 йилдан кам, Нигерияда энг паст умр кўриш прогнози - 55 ёш.