Инсон фаолияти туфайли ер ўқи силжиган

Инсон цивилизацияси Ер айланишини ўзгартирди, дейишмоқда олимлар. 1993 йилдан 2010 йилгача одамлар чуқурликдан шунчалик кўп сувни тортиб олдиларки, сайёра шарққа деярли 80 сантиметр эгилди.

Ер ўқи ҳолати ер қобиғига нисбатан ўзгаришини аввалги тадқиқотлар ҳам кўрсатади. Бунга таъсир қилувчи асосий жараён сувнинг ҳаракатидир.

Олимлар ҳисоб-китобларига кўра, 17 йил давомида одамлар 2150 гигатон ер ости сувини чиқарган. Бунча ҳажм денгиз сатҳини бир вақтнинг ўзида 6 миллиметрга кўтариши мумкин.

Сувнинг Ер айланишини ўзгартириш қобилияти 2016 йилда кашф этилган бўлса-да, бу ўзгаришларга ер ости сувларининг ўзига хос "ҳиссаси" номаълумлигича қолганди. Янги илмий иш компьютерда моделлаштириш ёрдамида амалга оширилди.

Олимлар ер ости сувларини қайта тақсимлашнинг турли сценарийларини кўриб чиқишди. Натижалар шуни кўрсатдики, модел меъёрдан 78,5 сантиметр ёки йилига 4,3 сантиметрга оғган. Ер ости сувлари олинадиган минтақалар ҳам қутблар силжишига таъсир қилади.

1993 йилдан 2010 йилгача энг кўп ер ости сувлари Шимолий Американинг ғарбий қисми ва Ҳиндистон шимоли-ғарбий қисмидан чиқарилган. Ўқнинг силжиши узоқ геологик вақт давомида иқлимга таъсир кўрсатиши кўрсатилган. Кейинги тадқиқотлар натижасида олимлар сўнгги 100 йил ичида сув захираси ўзгаришларини аниқлаш ва улар глобал исишга ҳисса қўшганми ёки йўқлигини тушунишга умид қилмоқда.