Институтни тугатган талаба тайёр мутахассис бўлиши керак
Самарқанд давлат тиббиёт институтидан ушбу танловда тенгдошларим Э.Анваров ҳамда А.Умаров билан мен ҳам қатнашдим. Илк бор ўтказилаётган бундай танловнинг биз учун аҳамиятли томонлари жуда кўп бўлди. Аввало, назарий билимларимиз амалиётда, кучли мутахассислар назоратидан ўтди.
Икки кун давом этган танловда илмий лойиҳамизни намойиш этдик, билимларимиз тест синовлари орқали баҳоланди, шунингдек, хасталиклар бўйича ташхис қўйдик. Менинг "Пломбадан кейинги тишларнинг сезувчанлиги" номли илмий тадқиқотларим асосида тайёрланган лойиҳам ҳакамларга маъқул келди ва танловда фахрли иккинчи ўринни эгалладим.
Энг асосийси, анжуман давомида етук мутахассислардан маҳорат сабоқлари олдик. Бу каби танловлар ўқишни амалиёт билан боғлаб олиб боришимизга ёрдам беради, институтни тугатгач, бемалол ўз соҳамизда иш олиб боришимизда ҳам муҳим босқич вазифасини ўтайди.
Наврўз КАРИМОВ,
СамДТИ талабаси.