Интерпол: COVID-19 баҳона озиқ-овқат етказиб бериш хизматлари наркотик ташиш билан шуғулланмоқда

Бу ҳақда интерполнинг (халқаро полиция) Лиондаги (Франция) штаби тақдим этган маълумотномада маъум қилинди.

“Интерпол шуни маълум қиладики, кўплаб мамлакатлар COVID-19 вируси туфайли карантинга ёпилган бир вақтда жиноий гуруҳлар озиқ-овқат етказиб бериш хизмати сервисларидан наркотик ва бошқа тақиқланган буюмларни етказишда фойдаланмоқда”, дейилган хабарда.

Тақдим этилган маълумотга кўра, Ирландия, Малайзия, Испания ва Буюк Британия полиция хизматчилари томонидан етказиб бериш хизмати ходимлари кокаин, марихуана, кетамин, экстази ва ўқ отувчи қурол воситаларини етказиш билан шуғулланганлиги аниқланган.

“Юзага келган вазиятни ҳисобга олиб, Интерпол 194 нафар аъзо мамлакатлар учун янги усул ҳақида “пушти маълумотнома” нашр этди. Пушти маълумотномалар жиноятчилар томонидан қўлланиладиган объектлар, тизим ва усуллар ҳақидаги маълумотларни тақдим этади. Хуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари ушбу маълумотларни Интерполнинг ҳимояланган ва 24 соат давомида фаолият кўрсатадиган ахборот каналидан олишлари мумкин”, дейилган халқаро ташкилот хабарида.

Шунингдек Интерпол хабарида етказиб бериш ходимлари жиноятчиларнинг шериги бўлиш билан бир қаторда, тақиқланган буюмлар етказишдаги ҳеч нарсадан хабари йўқ воситачига ҳам айланиб қолиши мумкинлиги тўғрисида алоҳида таъкидланган.