“Ипотека банк”нинг Самарқанд вилоятидаги филиалида ходимлар коронавирусга чалингани ҳақидаги хабар рад этилди
- 29.05.2020 12:17
- 251
- Долзарб
Ипотека банкнинг Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги филиалларида ходимлар ўртасида коронавирус тарқалгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Банк ахборот хизмати ушбу хабарларни рад этди.
"Айрим каналларда банкимизнинг Навоий ва Самарқанд филиалларида ходимларнинг коронавирус билан касалланиш бўйича ҳолатлар аниқланганлиги бўйича асослантирилмаган маълумотлар тарқатилмоқда.
Бизнинг филиалларимизда бундай ҳолатлар аниқланмаган.
Барча филиаллар мижозларга ва аҳолига карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда хизмат кўрсатиб келмоқда.
Банк тўғрисида асосланмаган маълумотлар тарқатаётган каналлар ҳақида тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишга мажбур бўламиз", дейилади хабарда.
Теглар:
коронавирус
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Кечиримнинг баракаси
- Кеча, 19:52
- Мутолаа
Кўприк устидан учиб ўтган автобус
- Кеча, 11:42
- Ўқинг, қизиқ!
Ақл бовар қилмас қотиллик
- 20/12, 21:07
- Мутолаа