Иш берувчи қайси ҳолларда вакцина олмаган ишчини ишдан четлаштириши мумкин?
Меҳнат кодексининг 113-моддаси 3-қисмига мувофиқ, агар ходим карантин ва одам учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларни тарқалиши таҳдиди бўлганда Бош давлат санитария врачининг қарори асосида қонунчиликда белгиланган тартибда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда (соғлиғи ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда), иш берувчи томонидан ишдан четлаштириш мумкин.
Мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган ёки ўтказилган текширишлар натижалари бўйича тиббий комиссия томонидан берилган тавсияларни бажармаслик, шунингдек карантинли ва одам саломатлиги учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларни тарқалиши таҳдиди мавжуд бўлган тақдирда профилактик эмлашдан ўтишни рад этиш Меҳнат кодексининг 113-моддаси 3-қисмига асосан ходимни ишдан четлаштириш бўйича буйруқ чиқаришга асос бўлади.
Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Давлат меҳнат инспекцияси Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳ Ниязметова маълумот берди.