Иш берувчилар меҳнат қонунчилигига нечоғли амал қиляпти?

Ходимларни қонунчиликда белгиланган иш вақтидан сўнг сабабсиз ушлаб турилиши, дам олиш кунлари ва байрам кунлари ишга жалб этилиши ҳамда мажлислар ўтказилиши, энг аввало, кадрларнинг ҳуқуқлари поймол бўлишига, унинг оиласидаги маънавий муҳит бузилишига, интеллектуал салоҳиятининг пасайиши, ишчанлик кайфияти сўниб, соғлиги қисқа фурсатда ёмонлашишига олиб келиш мумкин.

Ходимларни мунтазам равишда белгиланган иш вақтидан сўнг қолиб ишлаш ходимларнинг соғлиғига ва оилавий муҳитига салбий таъсир кўрсатиши ҳамда меҳнат лаёқатининг эрта йўқолишига олиб келиши мумкинлигига, асосий вақтни мунтазам равишда ишда ўтказиш ходимларда ижодий кайфиятни пасайишига, уларнинг иш самарадорлиги тушишига, шунингдек, ташкилотларнинг электр энергияси, интернет ва бошқа харажатларнинг ортишига сабаб бўлаётганлиги аниқланган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2021 йил 30 мартдаги “Иш вақтидан ташқари вақтда, дам олиш ва байрам кунларида ишга жалб этиш ҳолатларини доимий мониторингини олиб боришни ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи чиқарилган. Шу сабабли вилоятимиздаги мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона ва ташкилотлар рахбарлари Меҳнат кодексининг 124-моддасида, яъни иш вақтидан ташқари ишларга ходимнинг розилигини олиб ишга жалб қилишни ҳамда Меҳнат кодексининг 157-моддасига асосан иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўлаш ёки бошқа иш кунида (отгул) берилишини назоратга олиш сўралади.

Давлат меҳнат инспекцияси инспекторлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2021 йил 30 мартдаги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги корхона ва ташкилотларда мониторинг ишлари олиб боришни, мониторинг натижасида аниқланган камчиликлар бўйича иш берувчиларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жарималар қўлланилиши маълум қилинади.

Ж.Азимов,

Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи.