VI Ислом бирдамлиги ўйинлари: Ўзбекистон мусобақани 2-ўринда якунлади, самарқандлик спортчилар 7 та медални қўлга киритди

7-21 ноябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом бирдамлиги ўйинлари бўлиб ўтди.

Дунёнинг 57 мамлакатидан 200 нафарга яқин спортчи иштирок этган мусобақада юртимиз атлетлари 29 та олтин, 35 та кумуш ва 32 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Мусобақада вилоятимиздан 17 нафар спортчи 10 та спорт тури бўйича иштирок этиб, битта олтин, тўртта кумуш ва иккита бронза медалини қўлга киритди.

ОЛТИН:

кураш - Руслан Бўриев

КУМУШ:

дуатлон - Алина Ҳакимова

енгил атлетика -  Шарифа Давронова

аёллар кураши -  Шоҳида Аҳмедова

пара паеурлифтинг - Қудратой Тошпўлатова

БРОНЗА:

оғир атлетика - Шарофиддин Амриддинов

футзал (жамоа) - Шаҳзоджон Саъдиев, Шаҳрам Фахриддинов, Шавкат Ибрагимов.