Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Иштихонда 11 та давлат-хусусий шериклигидаги боғча очилди

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан журналист ва блогерлар учун Иштихон туманида ўтказилган пресс-турда шу ҳақда маълумот  берилди.

Таъкидланишича, жорий йилда вилоят бўйича 54 та давлат-хусусий шерикликдаги боғча очилган бўлиб, шунинг 11 таси Иштихон туманида ташкил этилган.

Дастлаб  журналистлар Халқобод маҳалласидаги "Доно Солиҳа" НМТТда бўлиб, бу ерда болаларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

- Боғчамиз 150 ўринли бўлиб, 3 миллиард сўмлик имтиёзли кредит асосида бунёд этилди, - дейди боғча мудираси Умида Бўтаева. - Бугунги кунда 90 нафар болаларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун барча шароитлар яратилган. Шу билан бирга рус тили, инглиз тили ва бадиий гимнастика тўгаракларимиз фаолияти йўлга қўйилган.         

Тадбиркор томонидан ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида болаларни олиб келиш учун автобус ҳам ташкил этилган. Эътиборлиси, яратилган барча шароитлар учун ота-оналар 200 минг сўм бадал пули тўлайди.