Иштихондаги 4 мингдан зиёд аҳолига 10 минг дона кўчат тарқатилди
- 11.05.2020 16:00
- 174
- Жамият

“Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси ташаббуси билан Булунғур, Жомбой, Тойлоқ, Ургут, Самарқанд, Иштихон туманларида “Ҳар бир оила меҳр ва эътибордан четда қолмайди” номли ҳайрия акцияси ўтказилди.
Саховат тадбирида Иштихон тумани Орлот маҳалласига қарашли Орлот-1, Орлот-2, Орлот-3, Орлот-4 ҳамда Кулчара қишлоқларидаги 700 дан ортиқ хонадонда истиқомат қилувчи 4 мингдан зиёд аҳолига 10 минг донадан ортиқ помидор, булғор қалампири, бақлажон ва бошқа кўчатлар тарқатилди.
Ушбу маҳаллада ҳозирда 42 та камбағал оила рўйхатда туради ва улар кучли ижтимоий ҳимояга олинган. Хайрия тадбири давомида шу маҳаллада яшовчи Э.Хуббимовнинг томорқасида ҳашар ҳам уюштирилиб, қишлоқдошларнинг кўмаги билан қарийб 20 сотих майдонга кўчатлар экилди.
“Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Гренландия: Ер ларзага келган кун
- 2 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Вилоят ҳокими фермерлар билан учрашди
- 2 соат аввал
- Қишлоқ хўжалиги
Оила – маънавият ва инсонпарварлик маскани
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Тараққиёт воситасими ёки зеҳниятимиз кушандаси?
- Бугун, 14:54
- Жамият