“Ҳаётингни яшнат!” акцияси бошланди

Самарқандда бир ой мобайнида ана шу номдаги акция бўлиб ўтади. Акция доирасида кўча ва хиёбонларда манзарали дарахт кўчатларини экиш ва уларни парвариш қилиш белгиланган.

Шу муносабат билан Самарқанд шаҳрида тадбир ташкил этилди.

Вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ҳамда ёшлар иштирок этган тадбирда сўзга чиққанлар барча фуқароларни ушбу хайрли тадбирда фаол қатнашишга чақирди.

Тўлқин СИДДИҚОВ.