Испания жанубида ҳаво ҳарорати салкам 50 даражани кўрсатди
- 29.06.2023 20:42
- 31
- Хориж
Кейинги кунларда Испанияда рекорд даражадаги иссиқ ҳаво кузатилмоқда. Севилья ва Кордовада ҳарорат 48 даражадан ортиқни кўрсатмоқда, деб хабар берди МИР 24.
Ҳудудларда хавфнинг “қизил” даражаси эълон қилинган. Очиқ ҳавода ишлайдиган одамлар учун иш куни қисқартирилган.
Иссиқ ҳарорат аллақачон фожиали оқибатларга олиб келди: кеча 47 ёшли ферма ишчиси иссиқ уриш оқибатида ҳалок бўлди.
2022 йилдаги ёз фасли шу пайтгача Европадаги энг иссиқ ёз ҳисобланганди. Аммо метеорологларнинг таъкидлашича, энди ҳар бир кейинги йил янада иссиқроқ бўлади. Бу йил баҳорда Испанияда ҳарорат тахминан 35 даражани ташкил этди, бу одатдагидан анча юқори ҳисобланади.