Испанияда Telegram'дан фойдаланиш тақиқланди
- 24.03.2024 13:29
- 51
- Хориж

Испания суди Telegram ижтимоий тармоғининг мамлакатдаги фаолиятини тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Мамлакат Миллий суди судьяси Сантьяго Педраз Telegram мессенжерининг фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ҳақидаги суд қарорини ижро этишни буюрди. Аммо қарор қачондан кучга кириши ва қачонгача давом этиши аниқ эмас. Мессенжер ҳали ҳам Испанияда ишламоқда.
Қайд этилишича, суд бир нечта медиа компанияларининг шикоятларини кўриб чиққан. Испаниянинг EGEDA, "Mediaset Espana", "A3 Media" ва "Movistar Plus" медиа компаниялари Telegram'ни мамлакатда бузғунчи материаллар тарқатишда айблаган.
Ҳужжатларга кўра, судья сўралган маълумотларга жавоб олмагани учун шикоятлар асосли деб топиб, суд Telegram'ни мамлакат ҳудудида вақтинчалик блокировка қилишга қарор қилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Гренландия: Ер ларзага келган кун
- 16 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Вилоят ҳокими фермерлар билан учрашди
- 20 дақиқа аввал
- Қишлоқ хўжалиги
Оила – маънавият ва инсонпарварлик маскани
- 21 дақиқа аввал
- Самарқанд
Тараққиёт воситасими ёки зеҳниятимиз кушандаси?
- 3 соат аввал
- Жамият