Исроил Ғазода кенг кўламли қуруқлик операциясига тайёргарлик кўрмоқда. Туркиянинг 15 миллион фуқароси ҳибсга олинган Истанбул мэри учун президентликка номзод сифатида овоз берди

🔹 Исроил Ғазо секторида кенг кўламли қуруқликдаги операция режалаштирмоқда. Яҳудий давлати раҳбарияти Фаластин анклавининг муҳим қисмини қўлга киритиш ва ушлаб туриш ҲАМАС ҳаракати устидан якуний ғалабага эришиш имконини беради, деб ҳисобламоқда. 18 март куни Исроил армияси Ғазода жанговар ҳаракатларни давом эттириб, анклавга йирик ҳаво ҳужумларини бошлади. Миср эса Исроил ва ҲАМАС учун гаровга олинганларни озод қилиш ва Ғазо секторидаги жангларни тугатишга қаратилган янги режа тайёрламоқда.

🔹 Ҳибсга олинган Истанбул мэри Экрем Имомўғли Туркиянинг асосий мухолифат партияси бошланғич сайловида энг кўп овозни қўлга киритиб, 15 миллионга яқин овоз тўплади. Имомўғли ва унинг бир неча ўнлаб тарафдорлари 19 март куни коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинган эди. Туркиялик сиёсий таҳлилчилар Истанбул мэрини амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг асосий рақиби сифатида кўрсатмоқда. Анқара мэри Мансур Явас Экрем Имомўғлининг ҳибсга олиниши ортидан муддатидан олдин президентлик сайловларини ўтказишга чақирди. Айни пайтда йирик шаҳарлардаги миллионлар норозилик намойиши зиддиятли тус олмоқда.

🔹 Бугунги АҚШ ва Россия делегацияларининг Ар-Риёддаги учрашувидан сўнг АҚШ Украина билан иккинчи раунд музокараларни ўтказади. Айни пайтда Украина делегацияси Ар-Риёдда бўлиб, АҚШ ва Россия ўртасидаги музокаралар натижаларини кутаётгани айтилмоқда.

🔹 Германия, Япония, Польша ва Жанубий Корея ядровий урушга олиб келиши мумкин бўлган ўз ядро бомбаси ҳақида ўйламоқда, дейлади «Financial Times»да. “Бу Буюк давлатларнинг ядровий қуролларни тарқатмаслик ҳақидаги консенсусига путурдир. Трамп феномени АҚШ билан иттифоқдош мамлакатлар овози учун кучли катализаторга айланди ва уларда ўз ядро қуроли Америка ишончсизлиги муаммосининг асосий ечими эканлигига ишонч ортади. Агар Ядро қуролини тарқатмаслик шартномаси қисман АҚШ кафолатларини олиб ташлаганлиги сабабли парчаланса, дунёда 15-25 ядровий қуролга эга давлат - "ҳалокатли ядро уруши хавфи" ошиши шубҳасиз».

🔹 Жанубий Корея 4 кишининг ҳаётига зомин бўлган ўрмон ёнғинлари сабабли уч минтақада табиий офат эълон қилди. 500 киши эвакуация қилинган, юзлаб уйлар ёниб кетган.

🔹 АҚШ вице-президенти Ж.Венснинг ОАВларига айтишича, Трамп маъмурияти Гренландия устидан назоратни қўлга киритиш ниятида ва бунга эришиш учун ҳамма нарсани қилади.

🔹 Москва марказида, элита Roza Rossa турар-жой мажмуасида ёнғин чиқди. Ёнғин бинонинг томи ва юқори қаватларини қамраб олган.

🔹 Туркманистон аёллари сариқ рангга «бурканадиган» бўлди. Радио Азатлыкка кўра, мамлакатда турмуш қурган аёллар сариқ кўйлакда, турмушга чиқмагани эса сариқ рўмолда юриши шарт. Компаниялар раҳбарияти янги қоидани жорий қилиш сабабларини тушунтира олмай, “буйруқ юқоридан келди” дейиш билан чекланмоқда. Бу мамлакатда риоя этмаслик нохуш оқибатларга олиб келадиган норасмий чекловларнинг биринчи ҳолати эмас.

Г.Холдорова тайёрлади.