Исроил март ойида чегараларни очишни бошлайди
Исроил 2021 йил мартдан эътиборан халқаро туризмни қайта тиклашга киришади. Коронавирусга қарши эмлашнинг икки босқичидан ўтган ва "яшил паспорт" олган маҳаллий фуқаролар жўнаш олдидан ва хориждан келгандан кейин карантин, ПЦР текширувларисиз саёҳат қилишлари мумкин бўлади, дея хабар беради мамлакат туризм вазирлиги матбуот хизмати.
Келишув Кипр билан аллақачон тузилган ва 8 февраль, душанба куни Исроилга ушбу давлат билан туристик алмашинувни тиклаш шартларини муҳокама қилиш учун Греция бош вазири Кириакис Мицотакис келиши кутилмоқда.
Шу кунларда Сербия, Сейшел ороллари, Руминия ва Грузия билан ҳам шундай музокаралар олиб борилмоқда.
"Исроил - аҳолини коронавирусга қарши эмлаш даражаси бўйича дунёда мутлақ етакчи ҳисобланади. 4 февраль ҳолатига кўра, мамлакатдаги фуқароларнинг 37 фоизга яқини коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини, 21 фоизи иккинчи дозаси олган", - дейди Владимир Шкляр, Россия Федерацияси ва МДҲдаги Исроил туризми вазирлиги департаменти директори. - Биз умид билан 2021 йил ўрталарида чегаралар тўлиқ очилишини кутамиз".
Айни пайтда Исроил ва бошқа мамлакатлар ўртасида йўловчи рейслар тўхтатилган. Махсус гуманитар парвозлар бундан истисно.