Исроилда янги президент сайланди
- 02.06.2021 17:02
- 86
- Хориж
Исроилнинг олтинчи президентининг ўғли, «Яҳудийлар агентлиги»нинг раиси Ицхак Герцог Исроилнинг 11-президенти этиб сайланди, деб хабар беради «Гаалей ЦАХАЛ» радиоси.
Радиостанция маълумотларига кўра, 87 нафар парламентарий Герцогга, 26 нафари Исроил мукофоти лауреати Мирьям Перецга овоз беришди.
"Мен Ицхак Герцогни мамлакат президенти этиб сайлангани билан табриклайман ва унга Исроил фуқаролари номидан катта муваффақиятлар тилайман", деб ёзади Бош вазир Беньямин Нетаняху Twitterда.
Бугун, 2 июнь куни Кнессетда сайловларга бағишланган навбатдан ташқари махсус йиғилиш бўлиб ўтди, у яширин овоз бериш орқали ўтказилди.
Қасамёд қабул қилиш санаси кейинроқ эълон қилинади, амалдаги президент Реувен Ривлиннинг ваколат муддати 9 июлда тугайди.
Теглар:
Исроил
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа