Истеъдодлар тарбияланаётган маскан

Масканда ўқувчилар фортепиано, ўзбек халқ чолғу асбоблари, анъанавий чолғу ва хонандалик, рақс, тасвирий ҳамда амалий санъат, театр йўналишлари бўйича мусиқа ва санъатнинг нозик сирларини ўрганишмоқда.
– Ҳукумат томонидан ёш авлоднинг истеъдодини юксалтиришга қаратилган эътибор ва ғамхўрликлар туфайли ўқувчиларимиз туман, вилоят ва республика миқёсидаги кўрик-танловлар, фестивалларда совриндорлар сафидан жой эгаллашяпти, – дейди муассаса директори Отамурод Мўминов. – Жумладан, 2016 йили ўқувчиларимиз С.Яхшибоева, М.Бойқобилов, Р.Бобоноров "Камалак юлдузлари" болалар ижодиёти фестивалининг вилоят босқичида анъанавий ҳамда эстрада хонандалиги йўналиши бўйича совриндор бўлди. М.Бозоров "Она юрт оҳанглари" халқаро танловида махсус сертификатни қўлга киритди. Айни пайтда халқ чолғу асбоблари, рақс, фольклор жамоаларимиз "Наврўз садолари" кўрик-танловининг вилоят босқичида муносиб иштирок этиш учун тайёрланмоқда.

Бахтиёр МУСТАНОВ.
***
СУРАТДА: Рубоб йўналиши ўқитувчиси Абдували Хидиров ва 1-синф

ўқувчиси Фирдавс Тошбоев билан дарс ўтиш жараёни акс эттирилган.