Италиянинг Альп тоғида музликлар қулади, қурбонлар бор

Фожиа Апенниндаги Мармолада ярим оролининг энг йирик музлиги бўлган Тренто провинциясида юз берган.

Муз, қор ва тошдан иборат улкан блок соатига 300 километр тезликда қулаб тушган. Фожиа 2 гуруҳ алпинистларнинг массив тепасига кўтарилган вақтида содир бўлган.

"Ҳалок бўлганлар сони 6 кишига етди. 9 киши жароҳатланган. Бедарак йўқолган 15 кишини қидириш давом этмоқда. Қутқарув операцияси 3500 метр баландликда олиб борилмоқда". дейилади Euronews хабарида.

Бош вазир Марио Драги қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Бир кун олдин музлик тепасида ҳарорат рекорд +10 даражага кўтарилиши музли массасининг қулашига олиб келган. Қутқарувчилар янги қулашлар хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда.

Экологларнинг фикрига кўра, сўнгги йигирма йилдан бери музлик майдони учдан бирдан кўпроққа қисқарган.