Жаҳон чемпиони нега хафа бўлди?
Шахмат тарихида бешинчи жаҳон чемпиони, 80 ёшли Нона Гаприндашвили «Қироличалар юриши» сериали учун Nettlixни судга берди.
Фильм лавҳаларидан бирида «Гаприндашвили ҳеч қачон эркаклар билан ўйнамаган» деган ибора бор. Шахматчи аёл буни инкор этишларини талаб қилади. Негаки, у ҳатто Спасский ва Таль билан дона сурган экан. У 5 миллион доллар моддий товон тўлашни талаб қилди.
***
«Самовий йўлга»
Қримда Ай-Петри жарлиги устида қалтис «Самовий йўлка» янги йўналиш очилди. Тор сунъий йўлканинг узунлиги 360 метр.
У Ай-Петри қоялари бўйлаб бошқа қояга маҳкамланган. Янги йўналиш жарлик устидаги арқон кўприк билан боғланган. Ай-Пегри икки чўққиси орасида туташади. У 1234 метр баландликда сайёҳларни суғурта симли ипи орқали белларидан ушлаб туради. Улар жаҳаннам қаърига қулаб тушишдан қўрқишмаса ҳам бўлади. «Самовий йўлка» мутлақо хавфсиз.
***
Умр йўлдошнинг пенсиясини қандай олиш мумкин?
Умр йўлдош вафотидан кейин унинг пенсияси агар беваникидан кўп бўлса, у ўзиники ўрнига вафот этганникини олиши мумкин.
Аммо унинг учун бева қолган умр йўлдоши ишламайдиган пенсионер ёки ногирон бўлиши керак. Агар ушбу пенсияни олувчи ҳар хил ушлаб қолишлардан норози бўлса, яна ўз пенсиясини олишга ҳақли деб изоҳ беради Россия пенсия жамғармаси вакили.
Т.Шомуродов («АиФ» 2021 й, 38-сон) тайёрлади.