Жаҳон чемпионлари ва совриндорлари муносиб тақдирланди
Шу йилнинг 15–17 май кунлари Россия Федерациясининг Москва шаҳрида спортнинг қўл жанги тури бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди. Унда Самарқанд туманин 7 нафар спортчи юқори натижаларга эришди.
Хусусан, мусобақада Бахтиёр Баҳриллоев (70 кг), Диёр Ўроқов (+75 кг) ва Дониёр Бахтиёров (+90 кг) 1-ўринни эгаллади. Абдуллоҳ Абдувосеев (+80 кг) ва Асаля Бахтиёрова Асаля (55 кг) 2-ўринни ҳамда Зоҳир Бобоқулов Зохир (73 кг) ва Шаҳриёр Баҳронов (80 кг) фахрли 3-ўринни қўлга киритди.
Ёш спортчиларнинг ушбу юксак ютуқларини эътироф этиш мақсадида Самарқанд тумани ҳокимининг ўринбосари Ғ.Бобохолов спортчилар ҳамда уларнинг ота-оналарига диплом ва эсдалик совғалар топширди.
Спортчиларимизнинг келгуси мусобақаларда ҳам улкан зафарлар қучишига тилакдошмиз!