Жамоат фонди ҳудудларда атроф-муҳитни муҳофаза қилишда фаоллик кўрсатадиган ННТларга 60 миллион сўмгача грант маблағи ажратади
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди “Маҳаллалар ободлигини таъминлаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини ва тиббий ва экологик маданиятини юксалтиришда фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш” мавзусида учинчи давлат грантини ажратиш учун танлов ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
- Маҳаллалар ҳудудларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қишлоқ жойлардаги аҳоли пунктларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария-экологик муҳитни яхшилашга қаратилган тадбирларни амалга оширишга кўмаклашиш;
- Аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини юксалтириш, тўғри овқатланиш маданиятини оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;
- Аҳолини турли юқумли касалликларга (ОИВ-инфекцияси, сил, безгак, онкологик касалликлари) чалиниш ҳолатларни олдини олишда тиббиёт муассасалари билан ижтимоий шерикликни кучайтириш;
- Атмосфера ҳавоси, сув ва ер ресурсларининг ифлосланишини камайтиришга, биологик хилма-хилликни сақлашга, қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлашга инновацион технологияларни жалб этишга кўмаклашиш;
- Маҳаллаларда миллий урф-одатлар ва умуминсоний қадриятлар асосида ибратли кишилар номларини абадийлаштириш, хотира кечаларини ташкил этиш ҳамда халқ байрамлари ва бошқа урф-одатларни оммалаштириш;
- Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назорати лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш.
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг https://t.me/samarqand_jamoat_fondi телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 60 млн. сўмгача.
Ҳужжатлар 2023 йил 17 июлдан 17 августгача ҳар куни (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) соат 9:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.
Ҳужжатлар қуйидаги манзилга халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: Самарқанд шаҳри, Спитамен шоҳ кўчаси, 159 “а” уй манзилига “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Дўстлик уйи” биноси (110-хона) деб юборилиши шарт.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг т.ме/самарқанд_жамоат_фонди (https://t.me/samarqand_jamoat_fondi) телеграм расмий каналида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (55) 701-35-95, (93) 341-13-31