Жамоат хизмати интернационал Европа федерацияси ёшлар кенгаши ҳамраиси Алина Танкелюн Самарқандга келди
Алина Танкелюн ва делегация аъзоларини Самарқанд темир йўл вокзалида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Фарҳод Ханапияев ҳамда Касаба уюшмалари Федерацияси вилоят кенгаши раиси Суҳроб Рафиқов кутиб олди.
16-17 апрель кунлари Самарқанд давлат тиббиёт университетида Алина Танкелюн ҳамда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси масъуллари иштирокида "Раҳбар ва ёш ходимлар", "Раҳбар ва ёшлар" учрашувлари бўлиб ўтади.
Учрашувда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёш ходимларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларига ечим топиш ҳамда таклифларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ёшлари билан очиқ мулоқот қилинади.
Тадбир доирасида меҳмонларнинг шаҳардаги диққатга сазовор жойларга саёҳати ташкил этилади.