Жамоатчилик фикри асосида шаклланадиган лойиҳалар қандай молиялаштирилади?

Президентимизнинг шу йил 25 октябрдаги “Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра бу борада янгича тартиб амал қилинади.

Жумладан:
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан аниқланади.
Вилоят бюджетида шаклланган қўшимча маблағларнинг 30 фоизи шаҳар ва туманларда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун шаҳар ва туманлар фуқаролар ташаббуси жамғармаларига мавжуд аҳоли сони ва маҳаллалар сонидан келиб чиқиб, тенг улушларда йўналтирилади.
Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари учун шаҳар ва туманлар бюджетларининг 5 фоизи миқдорида, бироқ камида 6 миллиард сўм маблағ ажратилади.