Маниободда яшовчи аҳоли хонадонларига 100 та суюлтирилган газ баллони тарқатилди
- 27.01.2019 10:28
- 93
- Жамият
Самарқанд вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган Жамоатчилик гуруҳи аъзолари Пайариқ туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида мавжуд муаммоларни жойида ўрганмоқда ва уларнинг ечими борасида зарур тадбирлар белгиламоқда.
Хусусан, 3-ишчи гуруҳ аъзолари Маниобод маҳалласида яшовчи фуқаролар муаммоларини ўрганганларида бу ерга суюлтирилган газ баллони охирги марта 2018 йил 26 ноябрь куни олиб келинганлиги маълум бўлди. Мазкур муаммони ҳал этиш мақсадида “Челакгаз” филиали бошлиғи С.Акбўтаевга мурожаат этишди. Натижада шу куннинг ўзида 100 та суюлтирилган газ баллони хонадонларга тарқатилиб, 39 та газ баллони қайта тўлдириб келиш учун “Челакгаз” филиали ходимлари томонидан олиб кетилди.
Бундан кейин аҳолини суюлтирилган газ баллони билан мунтазам таъминлаш қатъий жадвал асосида ташкил этиладиган бўлди.