Жамоатчилик назорат гуруҳи икки кунда 100 дан ортиқ хонадонда бўлди. Натижада...

Вилоят ҳокимлиги жамоатчилик назорат гуруҳлари Пайариқ туманида хонадонма-хонадон юрибди. Аҳолини нима кўпроқ қийнаяпти, уларнинг асосий муаммоси нима? Гуруҳларнинг кунлик фаолияти сарҳисоб қилиниб, кўтарилган масалалар мутасаддилар иштирокида муҳокама этилмоқда. Мисол учун, иккинчи гуруҳ томонидан икки кун давомида Пайариқ тумани Янгиобод маҳалласидаги 30 та хонадонга кирилиб, қатор муаммолар қайд этилди. Бу муаммоларнинг 10 таси ҳал этилди. Жумладан, Янгиобод маҳалласидаги Кампирўлди қишлоғида истиқомат қилувчи Солия Кубаева 2018 йилдан касаллик сабаб юра олмайди. 1986 йилда туғилган фарзанди Суннат Кубаев руҳий касал бўлиб, I гуруҳ ногирони. Ўрганиш натижасида Солия Кубаевага ногиронлик аравачаси ҳамда дори-дармонга эҳтиёжи борлиги аниқланди.

Сайтимизни кузатиб боринг, бу ҳақда батафсил маълумот берамиз.