Жанубий Корея: Энди президентдан кетишни талаб қилишмоқда
Хабарингиз бор, кеча тунда Жанубий Корея президенти кутилмаганда мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилгач, мамлакат Парламенти олдида тартибсизликлар бошланди.
Ҳукмрон партия ва мухолифат бу қарорни Конституцияга зид экани учун қоралади. Юн Сок Ел ҳарбий ҳолатнинг жорий этилишини КХДР “тарафдорларига қарши кураш” чораси деб атади. Бунга сабаб сифатида у мухолифатнинг бир қатор прокурорларга импичмент эълон қилишга уринишлари ва ҳукуматнинг бюджет таклифини рад этишини кўрсатди.
Ўтган оқшом Миллий Ассамблеяга кираверишда хавфсизлик кучлари билан тўқнашувлар юз берди. Мудофаа вазирлиги армияга фавқулодда вазиятларни қайтаришга тайёр туриш ва заҳирадаги аскарларни хизматга чақиришни буюрди, деб хабар берди Yonhap агентлиги.
Жанубий Кореядаги вазият авж ола бошлади парламент яқинида ҳарбий ҳолат жорий этилишига қарши намойишчилар кўплаб намойишчилар йиғилган.
Кейинчалик Жанубий Корея президенти ҳукумат йиғилишида ҳарбий ҳолатни бекор қилишини айтган. Чунки Жанубий Корея ҳукумати ҳарбий ҳолатни бекор қилишга овоз берган. Шундан сўнг, ҳарбий ҳолат бекор қилиниб, фавқулодда вазиятда тузилган қўмондонлик тарқатиб юборилди.
Жанубий Корея мухолифати президент, шунингдек, мудофаа, ички ишлар ва хавфсизлик вазирлари импичментини талаб қилиб, давлат тўнтаришига уринишда айбламоқда. Шунингдек, намойишчилар ҳам президентдан кетишни талаб қилган.
Жанубий Корея мухолифати етакчисининг фикрича, президент ҳарбий ҳолат ўрнатишга уриниши муваффақиятсизликка учрагач, вазиятни ҳарбий можарога етказиш мақсадида КХДРга провакация уюштириши мумкин, дейди Yonhap.