Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги COVID-19 сабабли саёҳатни тақиқлаш бўйича тавсиясини узайтирди
Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлиги бугун, 15 июль куни COVID-19 кўпайиши ҳолатлари сабабли чет элга чиқишни тақиқлаш бўйича тавсияларини яна бир ойга узайтирди, дея хабар бермоқда «Renxap» ахборот агентлиги.
Вазирлик мамлакат фуқароларига чет элга сафарларни бекор қилиш ёки 14 августга қолдириш бўйича ўз тавсияларини узайтирди. Таъкидланишича, дунёнинг кўплаб мамлакатларида COVID-19 янги коронавирусининг тарқалиши давом этаётган бир пайтда чет элдан келган одамларнинг кириб келишини тақиқлаш ёки чеклаш давом этади. Шунингдек, вазирлик чет элдаги фуқароларни гигиена қоидаларига риоя қилишга, оммавий йиғин, тадбирлардан қочиш ва одамлар билан алоқани минималлаштиришга чақирди.
Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги маълумотларига кўра, ўтган бир кун ичида мамлакатда 1600 та янги COVID-19 касаллиги ва иккита ўлим қайд этилди. Пандемия даврида юқтирганларнинг умумий сони 173 511 кишига, вафот этганлар сони - 2505 кишига етди. Ҳаммаси бўлиб 15,84 миллион киши ёки мамлакат аҳолисининг 30,8 фоизи COVID-19 вакцинасининг биринчи дозасини олди. 6,18 миллион киши ёки аҳолининг 12 фоизи тўлиқ эмланди.