Жасоратли, фидойи ҳарбийларга эҳтиром кўрсатилди
Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида сана муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унга Қуролли Кучлар сафида хизмат қилиб, Ватан ҳимоясидек шарафли ишда сафдошларига ўрнак бўлаётган фидойи ходимлар, ҳарбийлар, уларнинг оилалари ҳамда фахрийлар таклиф этилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Э.Турдимов Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар Мудофаа вазирлиги томонидан мукофотланди, шунингдек, фаол ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари тантанали топширилди.
Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият улашди.