Жазоирдан Антарктидагача: Ер юзидаги ёмғир ёғмайдиган жойлар

Ёмғир ноёб ва қимматбаҳо товар бўлган дунёни тасаввур қила оласизми? Масалан, Шарқий Ҳиндистон, Бирма ва Жануби-Шарқий Осиёнинг баъзи қисмларида йилига 2000 миллиметрдан ортиқ ёғингарчилик бўлади. Ҳиндистон ва Хитойнинг қолган ҳудудларида эса 1000 дан 2000 миллиметргача, шимолий Хитойда эса атиги 500–1000 миллиметр ёнғин тушади.
Аулеф, Жазоир
Ўртача ёғингарчилик: йилига 12,19 миллиметр
Жазоирнинг марказида жойлашган Аулеф мамлакатдаги энг қуруқ жой ҳисобланади. Бу кичик шаҳарча бир неча километрлик чўл билан ўралган, бир оҳангдаги ўзгармасликни фақатгина бир нечта пальма дарахтлари “бузиб” туради. Чидаб бўлмас жазирама бу жойни чўлдаги воҳага айлантиради.
Пеликан-Пойнт, Намибия
Ўртача ёғингарчилик: йилига 8,13 миллиметр
Намибия қумтепаларидаги бу кичкина қирғоқ ноёб ҳолатни ифодалаб беради. Ер юзидаги энг қурғоқчил жойлардан бири бўлишига қарамай, у машҳур сёрфинг учиш жойидир. Қуруқ ҳаво тўлқинларни янада қулайроқ қилиб, сёрфингчиларга ажойиб имконият яратади. Улар эса ўз навбатида мукаммал учиш учун деярли барчанарсага дош беришга тайёр.
Икике, Чили
Ўртача ёғингарчилик: йилига 5,08 миллиметр
Атакама чўлининг ғарбий қисмидаги Икике порт шаҳри Чилининг юқори қисмида жойлашган. Атрофдаги чўлда селитра қазиб олинади ва шаҳарда қуруқ ҳаводан нажот топиш мумкин бўлган гўзал пляжлар мавжуд. Агар ёмғир ёғса, одатда январь ёки февраль ойларида бўлади.
Луксорва Асуан, Миср
Ўртача ёғингарчилик: йилига 0,862 миллиметр
Дунёдаги кўплаб қадимий обидалар жойлашган Луксор ҳам ер юзидаги энг қурғоқчил жойлардан бири ҳисобланади. Салқин мавсумда Ғарбий чўлдан тезлиги соатига 150 километрга етадиган, қум бўронларини келтириб чиқарадиган Хамсин деб номланувчи иссиқ шамоллар эсади. Ўз тўғони билан машҳур Асуанда эса кўпинча бутунлай қуруқлик. Шаҳарнинг тропикка яқинлиги юқори ҳарорат ва қуруқ об-ҳавони келтириб чиқариб, манзилгоҳни одамлар яшаши учун қийин жойга айлантиради.
Ал-Куфра воҳаси, Ливия
Ўртача ёғингарчилик: йилига 0,860 миллиметр
Ливиянинг жануби-шарқида, Миср билан чегарага яқин жойда жойлашган Ал-Куфра чўл ўртасидаги ноёб бошпана ҳисобланади. Африкадаги энг қурғоқчил жойнинг яқин атрофидаги воҳалар бу ердаги кўп сонли одамлар ва ҳайвонларни шафтоли, хурмо ва ўрик билан таъминлайди.
Арика, Чили
Ўзининг қурғоқчил иқлимига қарамай, Арика шаҳрида намлик даражаси баланд ва кўп сонли булутлар ёмғирнинг ерга етиб боришини қийинлаштиради. Шаҳарни ўраб олган Атакама чўли ёмғир соясида жойлашган. У ердаги баъзи ҳудудларда 500 йилдан ортиқ вақт давомида ёмғир ёғмаган.
Антарктиданинг қурғоқчил водийлари
Антарктида водийларида жойлашган бу ҳудуд Ердаги энг қурғоқчил жой ҳисобланади. Ўртача ёғингарчилик 0 (ноль) бўлган ҳудуд намликнинг жуда пастлиги билан ажралиб туради. Ноёб шароитлар тезлиги соатига 322 километрга етадиган кучли бўронли шамоллар туфайли юзагакелади.
Ер юзидаги энг қурғоқчил жойлардан бири бўлишига қарамай, Антарктида дунёдаги чучук сувнинг тахминан 70 фоизини ўз ичига олган улкан муз қатламлари ва музликларга эга.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.