Жазони ижро этиш муассасасидан қайтганларга маҳалла томонидан қандай ёрдам берилиши мумкин?
- 23.09.2020 19:20
- 82
- Иқтисодиёт
Жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган хотин-қизлар фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари томонидан бир йил мобайнида профилактик ҳисобга олиниб, ҳамкорликда якка тартибдаги профилактик ишлар амалга оширилади.
Ҳозирги вақтда жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган 492 нафар хотин-қизларнинг оилавий шароитлари, турмуш даражаси ўрганилиб, улардан 15 нафарида фуқаролик паспортларига, 5 нафарининг уй-жойларга муҳтожлиги аниқланган.
Уларнинг 6 нафарини фуқаролик паспортлари билан, 3 нафарини эса уй-жойлар билан таъминлашда кўмаклашилди. Қолган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш ишлари давом этмоқда.
Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева маълумот берди.