Жазони ўтаётган маҳкум транспорт воситасини олиб қочди
- 04.03.2020 13:10
- 278
- Жиноят ва жазо
2020 йилнинг 28 февраль куни номаълум шахс Тошкент тумани, Қорасарой кўчасида қаровсиз қолдирилган, 24 ёшли Ш.Х. бошқарувида бўлган “Spark” автомашинасини ҳайдаб қочган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан (транспорт воситасини олиб қочиш) жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида мазкур жиноятни муқаддам судланган ва ҳозирда манзил колониясида жазо ўтаётган маҳкум, 21 ёшли А.Й. содир этганлиги аниқланиб, олиб қочган автомашинани Тошкент шаҳар ҳудудида бошқариб келаётган вақтида ушланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабарига кўра, А.Й. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!