Женевада Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳининг олтинчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Айни пайтда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳининг 6-йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
2 кун давомида бўлиб ўтадиган мазкур йиғилишда республика савдо режимининг барча жиҳатларига тааллуқли 10 дан ортиқ янги ҳужжатлар кўриб чиқилади.
Бунгача бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси халқаро ташкилотлар вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди. Хусусан, 14 март куни бош вазир ўринбосари ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан музокаралар ўтказди.