Самарқандда тиббий хизматлар асосан “бир қадам” тамойили асосида йўлга қўйилади
Самарқанд вилояти соғлиқни сақлашнинг янги моделини жорий қилиш бўйича тажриба-синов ҳудуди сифатида белгилаб олинган эди. Унга кўра, 2026 йилдан вилоятда ушбу моделни тўлиқ жорий қилиш мақсадида 117 та объектда 479 млрд. 300 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Жумладан, вилоятда бирламчи тизимни аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида 1-2-типдаги 95 та оилавий поликлиниканинг қурилиш-таъмирлаш ишларига 360 млрд. сўм маблағ йўналтирилади. Шунингдек, Ургут туманида халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган намунавий типдаги янги шифохона барпо этиш ишлари бошланади.
Натижада вилоятдаги 90 фоиздан ортиқ тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси яхшиланади.
Қолаверса, ҳудуд аҳолиси учун тиббий хизматлар “бир қадам” тамойили асосида кўрсатилиб, мурожаатларнинг 70 фоизини тўлиқ бирламчи бўғинда ҳал этишга чоралари кўрилади.