Жомбой тумани ҳокими чемпионларни йўқлади
Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳри. Қўл жанги бўйича ўтказилган жаҳон чемпионати якунида Ўзбекистон давлат мадҳияси икки бор янгради. Бундай лаҳзаларда киши кўнглидан илиқ туйғулар ўтади. Телевидение орқали тадбирни кузатган минглаб жомбойликлар буни ҳис этди. Ахир миллат шаънини кўтаришга муносиб ҳисса қўшган бу икки спортчи Жомбой фарзандлари.
Шоҳсанам Сафарова – туманимиздаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси. Қўл жанги бўйича жаҳон чемпиони. 16 ёшда.
Ғайратжон Раҳматуллаев, 20-умумтаълим мактаби ўқувчиси, қўл жанги бўйича жаҳон чемпионати совриндори. 14 ёшда.
Уларнинг шижоати, шавқини кўриб, беихтиёр завқланади киши. Мана ўзбек фарзандлари. Уларга ҳар томонлама шароит ва имконият яратиб берсанг арзийди!
Бугун туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев ҳар икки спортчининг хонадонига ташриф буюрди. Уларнинг ота-онаси, яқинларига шундай фарзанд тарбиялагани учун миннатдорчилик билдирди. Спортчилар оиласига туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.