Жомбойда газ тармоғига ноқонуний уланган фуқаро аниқланди
- 05.01.2023 21:40
- 62
- Жиноят ва жазо
Жомбой тумани Гулистон маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган А.Х. ўзи ташкил қилган ҳаммом учун ноқонуний равишда табиий газ тармоғига уланиб, 7 та сув иситиш қозони ва 1 та "ОПСК" сўрғичидан фойдаланиб келаётгани аниқланди.
Вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали мутахассис ходимлари томонидан аниқланган мазкур ҳолатда фуқаро газ таъминоти корхонасига 532 миллион сўм зарар етказгани маълум бўлди.
Дастлабки суриштирив давомида аниқланган ҳолатлар ва тўпланган ҳужжатлар ваколат доирасида кўриб чиқиш ҳамда қонуний қарор қабул қилиш учун вилоят прокуратурасига тақдим этилган.
Теглар:
газ тармоғига ноқонуний уланиш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа