Паст Дарғомдаги оҳак цехида газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 4,3 млрд. сўмлик зарар етказилгани аниқланди
- 11.08.2023 10:55
- 85
- Жиноят ва жазо
Самарқанд вилояти прокуратураси органлари томонидан Паст Дарғом тумани “Камолот” маҳалласи ҳудудида фаолият юритувчи “D.G’.S” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар “Пастдарғомтумангаз” газ таъминоти бўлимининг рухсатисиз, шартнома тузмасдан, мавжуд қоидаларга зид равишда оҳак ишлаб чиқариш цехини ташкил этиб, табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.
Жамият томонидан ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб олиб, ноқонуний равишда фойдаланиб келганлиги оқибатида 4,3 млрд. сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан “D.G’.S” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.