Паст Дарғомда "тумангаз" ходими газ тармоғига ўғирлик йўли билан уланиб олгани аниқланди
- 08.08.2023 17:44
- 291
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паст Дарғом туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Пастдарғомтумангаз” газ таъминоти бўлими оператори К.Р. ўзига тегишли иссиқхона ва молхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб олган.
Натижада жами 237,3 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланган.
Шунингдек, К.Р. истеъмолчиларнинг абонент рақамларида мавжуд қарздорликларини асоссиз йўқ қилиб бериш орқали давлат ва жамият манфаатларига 99,8 млн сўм зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 278-4-моддаси (компьютер ахборотини модификациялаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа