Жомбойда “Тарғибот автокарвони” ташкил этилди
Жомбой тумани ҳудудида оғир оқибатли ва инсонлар ўлими билан боғлиқ бўлган йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишининг олдини олиш мақсадида туман ҳудудида 2020 йил 15 февралдан 1 мартга қадар “Ҳаракат хавфсизлиги ўн беш кунлиги” тадбири ўтказилади.
Шу муносабат билан 2020 йил 15 февраль куни Жомбой туманида ўқув-семинар ташкил этилди.
Самарқанд вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбирда ҳар қандай йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш ўз қўлимизда экани, ҳайдовчилар тезликни оширмаслиги, маст ҳолатда автоуловни бошқармаслиги зарурлиги таъкидланди. Сўнгра туман марказий ва ички йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларини оғир оқибатларини акс эттирувчи, фуқароларни огоҳлик ва ҳушёрликка чақирувчи тарғибот автокарвони ҳаракатланди.
Тадбирда иштирокчиларга бугунги кунда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишда мобил-тарғибот автомашинаси ҳамда бошқа кўргазмали воситалар намойиш этилди.