Жомда янги кўприк қурилиши бошланди

2018 йил 15-16 май кунлари Жом ва Ўртабўз маҳаллаларини боғлайдиган, ҳудуддаги 25-умумтаълим мактабига ўтиладиган кўприкни  кучли сел олиб кеганди.

Кўп йиллардан буён таъмирталаб аҳволга келиб қолган бўлса-да, ушбу кўприк қишлоқ аҳолисининг кундалик эҳтиёжи учун туман марказига, бозорларга қатнаши, ўқувчиларнинг мактабга ўтишига хизмат қилиб келаётганди.

Бундай ноқулайликларни бартараф этиш мақсадида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1,5 миллиард сўм миқдоридаги лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, кўприкни қуриш ишлари бошлаб юборилди.

Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.