Жорий йилда 30 та олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари аттестациядан ўтказилади
2020 йилда аттестациядан ўтказиладиган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари рўйхати:
1. Самарқанд давлат университети;
2. Самарқанд давлат тиббиёт институти;
3. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети;
4. Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
5. Наманган давлат университети;
6. Наманган муҳандислик-қурилиш институти;
7. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
8. Тошкент молия институти;
9. Навоий давлат педагогика институти;
10. Миллий рассомлик ва дизайн институти;
11. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти;
12. Тошкент шаҳридаги ИНХА университети;
13. Урганч давлат университети;
14. Фарғона давлат университети;
15. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти;
16. Самарқанд давлат чет тиллар институти;
17. Тошкент давлат шарқшунослик институти;
18. Тошкент фармацевтика институти;
19. Тошкент давлат педагогика университети;
20. Ўзбекистон миллий университети;
21. Гидрометеорология илмий текшириш институти;
22. Андижон давлат тиббиёт институти;
23. Андижон давлат университети;
24. Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти;
25. Нукус давлат педагогика институти;
26. Қорақалпоқ давлат университети;
27. Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти;
28. Тошкент темир йўл муҳандислари институти;
29. Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти;
30. Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти.
Эслатиб ўтамиз, янги тартибга кўра, аттестация хулосаси 2 кўринишда бўлади: аттестациядан ўтди ва аттестациядан ўтмади. Бундан буён “шартли ўтди” деган тушунча бўлмайди. Аттестациядан ўтмаган таълим йўналиши ёки мутахассислигига қабул тўхтатилади.