ЖССТ бир кеча-кундузда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати рекорд кўрсаткичга етганини маълум қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 21 июнь куни бир кеча-кундуздаги коронавирус инфекцияси билан янги касалланганлар сони рекорд кўрсаткичда қайд этилганини маълум қилди. 21 июнь куни дунё бўйлаб 183 020 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган. Бу ҳақда Лента.ру нашри хабар берди.
Тақдим этилган маълумотга кўра, энг кўп касаллланиш ҳолати Шимолий ва Жанубий Америкада қайд этилган. Жумладан, Бразилияда 55 минг нафар, АҚШда 37 минг нафар ва Ҳиндистонда 15 минг нафар янги касалланиш ҳолатлари аниқланган.