ЖССТ коронавирусга қарши жамоавий иммунитет шаклланишига шубҳа билдирди
- 30.07.2020 20:20
- 199
- COVID-19
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Райан инсоният тез орада коронавирусга қарши жамоавий иммунитет шакллантира олишига шубҳа билдирди.
Унинг сўзларига кўра, айни вақтда ташкилот коронавирусга қарши жамоавий иммунитет шаклланиши учун Ер юзининг қанча аҳолиси COVID-19 билан касалланиши кераклигини билмайди. Кўпчилик мутахассислар бу кўрсаткич 60-80 фоиз эканлигини таъкидламоқда, бошқалар эса ушбу кўрсаткич камроқ бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
ЖССТ вакили жамоавий иммунитет шаклланишидан олдин, коронавирус ҳали узоқ муддат оммага зиён етказишини таъкидлади. Райаннинг аниқлик киритишича, жамоавий иммунитетни шакллантириш ғояси қайсидир маънода касалликни назорат қилиш мақсадига зид келади.
“У ҳолда биз ниманинг гувоҳи бўламиз? Беморлар билан тўлиб кетган касалхоналар, кўплаб ҳалок бўлган одамлар”, деди у.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ибратли ҳикоя: “Генерал” оқсоқол (Ҳайдовчи ҳангомаси)
- 9 дақиқа аввал
- Мутолаа
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Кеча, 14:37
- Таълим